Мануэль Нойер : "Биз бу ғалабадан хурсандмиз"
- 8-апрел, 18:26
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
Мюнхеннинг "Бавария" клуби дарвозабони Мануэль Нойер ЧЛнинг чорак финали босқичида Мадриднинг "Реал" клуби устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз "Реал"нинг ҳужумлари қанчалик хавфли бўлиши мумкинлигини билардик. Улар жуда кўплаб вазиятлар яратишди. Биз бу ғалабадан хурсандмиз. Бироқ келаси ҳафта Мюнхенда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувида бизни қийин вазифа кутаётганини ҳам англаб турибмиз", - деди германиялик посбон.
Маълумот учун, ЕЧЛнинг дастлабки чорак финал учрашувида "Бавария" "Реал"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ