
Манеда ҳам пул кўпайиб кетди!
- 26-июн 2022, 16:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Садио Мане "Бавария"да қанча маош олиши маълум бўлди.
"Bild" нашри берган хабарга кўра, сенегаллик ўйинчи йилига солиқларсиз 20 миллион евро олади. Шу тариқа, у Мюнхен жамоасида энг кўп маош олувчи футболчилардан бирига айланди.
Аввалроқ, у "Ливерпуль"да йиллик 12 миллион евро маблағ олгани хабар берилганди.
Қайд этиш лозим, Мане тўғридан-тўғри Левандовскининг ўрнини босмайди. У Нагельсманнинг тоза ҳужумчисиз ўйнаш режасига тўлиқ мос тушади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ