Манчестерликлар Зиданнинг шогирдига харидор
- 12-октябр, 18:48
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Манчестер Юнайтед» қишки трансфер ойнасида Франция миллий терма жамоаси ва «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Юссуф Фофанани ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Айни пайтда футболчи «Севилья»да ижара асосида ўйнамоқда. 27 ёшли футболчининг ўйини «Манчестер Юнайтед» раҳбариятини ишонтирган. Клуб 2027 йил бошида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга интилмоқда. Бу ҳақда VamosMiSevilla хабар берди.
Манбага кўра, француз футболчисининг «Севилья»дан муддатидан олдин кетиши муаммо туғдириши мумкин. Испания клуби билан ижара шартномаси 2027 йил 30 июнигача амал қилади ва унда футболчини сотиб олиш банди мавжуд эмас. «Милан»нинг Фофана билан шартномаси эса 2028 йилгача тузилган.
Агар Италия клуби «Манчестер Юнайтед»нинг таклифини қабул қилишга қарор қилса, ижара шартномасини бир томонлама бекор қилишига тўғри келади. Бу эса «россонерилар»ни «Севилья»га катта миқдорда товон пули тўлашга мажбур қилиши мумкин.
Фофана Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил этади.