Манчестерликлар ҳимоя марказига учта янги ўйинчи танлади
- 18-октябр, 14:16
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Юнайтед” марказий ҳимоячиси Лени Йоронинг клубдаги узоқ муддатли келажаги ҳозирча ноаниқ. Манчестерликлар 2027 йил учун таркибни кучайтириш режалари доирасида ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, “Манчестер Юнайтед” эътиборида бўлган ҳимоячилар орасида “Лечче”дан Тьягу Габриэл, “Штутгарт”дан Финн Ельч ва “Эвертон”дан Жаррад Брантуэйт бор.
Таъкидланишича, ушбу футболчиларга қизиқиш манчестерликлар Йорони сотиш имкониятини фаол равишда излаётганини англатмайди. Бироқ ҳимоячи клубнинг узоқ муддатли режаларида асосий футболчи бўлиб қолишни истаса, ўзини яхши томондан кўрсатиши кераклигини тушуниб турибди.
Жорий мавсумда Йоро барча мусобақалар доирасида тўртта учрашувда иштирок этди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади.