
“Манчестер Юнайтед”га ўтаман, деб ўйловдим!
- 3-сентябр 2022, 10:31
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
ПСВ ҳужумкор футболчиси Коди Гакпо ёзги трансферлар мавсуми охирига қадар Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши кутилганди. Бироқ, бу трансфер амалга ошмади.
23 ёшли голландиялик футболчи трансфер мавсумининг бошидан ўзига жиддий қизиқаётган жамоалар борлигини билган.
- Ўтган ҳафтанинг охиригача “Манчестер Юнайтед”га ўтаман, деб ўйловдим. Ундан кейин эса қароримни ўзгартиришимга тўғри келди. Бу ПСВ учун ёқимсиз ҳолат, мен учун ҳам, - деди Коди Гакпо.
Истеъдодли футболчига “Манчестер Юнайтед”дан ташқари “Саутгемптон” ва “Лидс”дан ҳам чорлов бўлди. Бироқ, Гакпо Эйндховенда қолишни маъқул кўрди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ