"Манчестер Юнайтед" Майкл Кэррикни қачон ишдан бўшатиши маълум бўлди
- 16-октябр, 11:04
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Мураббий келажаги сўроқ остида.
«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда футбол бўйича инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, инглиз мутахассисининг клубдаги истиқболи жиддий хавф остида қолган. «МЮ» директорлар кенгаши жамоанинг сўнгги натижалари ва ўйин сифатига қониқмаяпти. Яқин кунларда «Лидс», «Комо» ва «Борнмут»га қарши учрашувлар Кэррик тақдирига аниқлик киритиши мумкин. Ушбу сериядаги сўнгги ўйин 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Ҳозирча «Манчестер Юнайтед» Англия премьер-лигаси жадвалида 6 очко жамғарган ҳолда 13-ўринни эгаллаб турибди. Кеча, 13 октябрь куни «қизил иблислар» Чемпионлар лигасида «Атлетико»га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ