
"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" япониялик вингер учун курашмоқда
- 10-сентябр 2023, 06:04
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Брайтон" аъзоси Каору Митома ёрқин ўйини билан топ клублар эътиборига тушмоқда. Унга АПЛдан бир нечта таклифлар келгани борасида миш-мишлар тарқаляпти.
"90 MIN" нашри хабар беришича, "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" 26 ёшли вингер учун курашга киришган. Мазкур клублар келаси ёзда футболчини ўз таркибига қўшиб олишни истайди.
Эслатиб ўтамиз, Митома 2019 йили "Кавасаки"дан 3 миллион евро эвазига "чайкалар" таркибига ўтган. Футболчи ушбу мавсум 4 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голда иштирок этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ