"Манчестер Сити" спорт директори ЕЧЛ қуръа натижаларига ўз муносабатини билдирди
- 29-август 2025, 09:15
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" спорт директори Угу Виана Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи қуръа натижалари ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Кўплаб қизиқарли ўйинлар бўлади. Ижобий томони шундаки, биз узоқ сафарларга чиқишдан сақланиб қолдик. Бу тақвимдаги ўйинлар сонини ҳисобга олган ҳолда жуда муҳим. Сентябрдан бошлаб жуда кўп ўйинлар бўлади - бу биз учун жиддий синов, - дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради "City Report".
Хосеп Гвардиола жамоаси "Реал", "Боруссия Дортмунд", "Байер", "Вильярреал", "Наполи", "Буде-Глимт", "Галатасарой" ва "Монако" клублари билан тўқнаш келади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида "шаҳарликлар" плей-оффнинг дастлабки босқичида "Реал Мадрид"га мағлуб бўлган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ