“Манчестер Сити” ҳимоячисини сотишдан бош тортди
- 6-июл, 11:33
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти Европанинг қудратли клублари – “Реал”, “Барселона” ва “Челси”нинг ҳимоячи Рубен Диаш бўйича йўллаган мурожаатларини рад этди.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар тарқатди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти португалиялик ҳимоячини “умуман сотилмайдиган футболчи”, деб ҳисобламоқда ва уни Энцо Мареска бошчилигидаги янги лойиҳанинг асосий фигураларидан бири сифатида кўрмоқда.
Аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам Диашга қизиқиш билдирган эди.
29 ёшли ҳимоячи 2020 йил сентябридан буён “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 55 миллион евро деб баҳолаган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ