"Манчестер Сити" Гвардиолага ўринбосар топганди, бироқ...
- 4-феврал, 12:58
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" янги мураббий топганди, бироқ у ҳозирги иш жойини тарк этмоқчи эмас.
"Манчестер Сити" ёзда Хосеп Гвардиола жамоани тарк этишини эълон қилганидан сўнг унинг ўрнига номзодлар қидирмоқда. Журналист Кристиан Фалкнинг ёзишича, "шаҳарликлар" шорт-листида "Бавария" устози Венсан Компани ҳам бор. Бироқ белгиялик мутахассис ҳатто "Манчестер Сити" учун ҳам Мюнхен клубини тарк этмоқчи эмас. Компанининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган ва у жамоанинг лойиҳасига қатъий ишонади. Венсан Компани 2008-2019 йиллар оралиғида айнан "Манчестер Сити"да тўп тепган ва клубнинг сардори бўлган эди. "Шаҳарликлар" сафида 12та совринни қўлга киритди ва уларнинг 4таси АПЛ чемпионлиги бўлган.
Маълумот учун, Компани "Бавария"ни 2024 йилдан буён бошқариб келмоқда.