"Манчестер Сити" Фоден билан янги шартнома муҳокама қилмоқда
- 19-апрел, 14:43
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Манчестер Сити" раҳбарияти ярим ҳимоячи Фил Фоден ва унинг вакиллари билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Маълум қилинишича, янги келишув 2030 йил ўрталаригача мўлжалланиши мумкин ва унда яна бир мавсумга узайтириш опцияси ҳам бўлади. Айни пайтда амалдаги шартнома 2027 йил июнь ойи охиригача амал қилади.
25 ёшли футболчининг трансфер қиймати тахминан 80 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида Фоден 27 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ