
Манба: "Наполи" Конте билан келишиб олгани маълум бўлди
- 27-апрел 2024, 12:39
- 0
- Футбол
"Наполи" клуби мутахассис Антонио Конте билан келишиб олди. Бу ҳақда "Rai Sport" нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, томонлар 3 йиллик шартнома бўйича келишувга эришди. Битимга мувофиқ Конте неаполликлар бош мураббийи сифатида йилига 6,5 миллион евро маош олади.
Маълумот ўрнида, "Наполи" жорий мавсум А Серия 33-туридан сўнг 49 очко билан 8-поғонани банд этиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ