Магуайр Аморимни қўллаб-қувватлади
- 27-март, 12:43
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Харри Магуайр "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ мураббийи Рубен Аморим ҳақида фикр билдирди.
"Мен у ҳақида ёмон гап айта олмайман. Унинг олдида ажойиб мураббийлик карьераси борлигига ишонаман ва кейинги жамоасида у кўплаб ғалабаларга эришади.
Шунчаки, бизда ҳаммаси ўхшамади. Бу ерда футболчилар ҳам катта масъулиятни ўз зиммасига олиши керак", — деди Магуайр.
Маълумот учун, Аморим "Манчестер Юнайтед"ни 2024 йил ноябридан 2026 йил январигача бошқарган. Айни пайтда жамоага вақтинча Майкл Каррик раҳбарлик қилмоқда.
31 турдан сўнг "қизил иблислар" Англия Премьер-лигасида 55 очко билан 3-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ