Мағлубиятга жавобгар Ҳусановнинг ўйинини экспертлар қандай баҳолади?
- 15-октябр, 06:27
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби ПСЖдан қабул қилинган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин “Манчестер Сити” футболчиларининг ўйинига esteemedkompany.com нашри экспертлари томонидан берилган баҳоларни тақдим этамиз.
Жанлуижи Доннарумма — 5/10.
Доннарумма учун зиддиятли кеча бўлди. У пенальтини қайтарди, бироқ ўтказиб юборилган голлардан, айниқса, иккитасидан хафа бўлган бўлиши мумкин.
Абдуқодир Ҳусанов — 5/10.
Ҳусанов ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган биринчи бўлимда катта қийинчиликларга дуч келди. Унинг табиий позицияси ўнг қанот ҳимоячиси эмас. Дастлабки икки гол айнан у қўриқлаши керак бўлган позициядан кейин киритилди.
Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси шу куни ҳимоя марказида ўйини қовушмаган ва танаффусда захирага олинган Рубен Диаш ўрнига ўтказилди. Ҳусанов шундан сўнг, марказий ҳимояда анча ишончли ҳаракат қилди. Унга берилган баҳо шуни акс эттиради.
Рубен Диаш — 5/10.
“Манчестер Сити” сардори ҳам биринчи бўлимда жамоадошлари каби ПСЖнинг кучли босими остида қийналди. У танаффусда алмаштирилди.
Марк Гехи — 5,5/10.
Гехи ҳам биринчи бўлимда бутун жамоа каби ПСЖнинг босимига қарши туришда қийналди. Бироқ ўйин давомида унинг ҳаракатлари яхшиланди.
Йошко Гвардиол — 6/10.
Гвардиол учрашув давомида ҳужумларда хавф туғдирди. Иккинчи бўлимда у янада фаоллашди ва бу ижобий ҳолат бўлди.
Эллиот Андерсон — 7,5/10.
Андерсон биринчи бўлимда ПСЖ ярим ҳимоячиларига қарши ўйнашда қийналди. Танаффусда Айюб Буаддининг майдонга тушиши Андерсоннинг ўйинини жонлантирди. У энг юқори даражадаги футболда ўйнашга муносиб эканини кўрсатди.
Энцо Фернандес — 6,5/10.
Жамоасининг бошқа футболчилари каби Фернандес ҳам биринчи бўлимда рақиб босими остида қолди. Аммо иккинчи бўлимда ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида анча яхшироқ ҳаракат қилди.
Райан Шерки — 4,5/10.
Шерки ўйинга мослаша олмади ва тўпни ҳаддан ташқари кўп йўқотди. У танаффусда алмаштирилди.
Антуан Семеньо — 6/10.
Семеньонинг меҳнатсеварлиги шубҳа уйғотмайди. У бутун ўйин давомида бор кучини сарфлади. Бироқ айрим вазиятларда техникаси ёки қарор қабул қилиши кутилган даражада бўлмади.
Жереми Доку — 6/10.
Доку “Манчестер Сити”нинг чап қанотдаги энг хавфли ҳужумкор футболчиси бўлди. Шунга қарамай, у танаффусда алмаштирилди.
Эрлинг Холанд — 8,5/10.
Холанд дубль қайд этди ва жамоаси учун тинимсиз ҳаракат қилди. Бошқа бир кечада у тўртта гол ҳам уриши мумкин эди. Бу эҳтимол мутлақо ҳақиқатдан йироқ эмасдек кўринади.
Матеуш Нуньеш — 7,5/10.
Матеус Нунес ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаганида “Манчестер Сити”нинг ҳаракатлари анча яхшиланди. Уга айнан шу позицияда асосий таркибда имкон бериш керак.
Айюб Буадди — 8,5/10.
Буадди танаффусдан кейин ажойиб ўйин кўрсатди. У “Манчестер Сити”га майдон марказини назорат қилишда ёрдам берди ва энг кучли жамоаларга қарши ҳам ўзини бегона ҳис қилмади.
Илиман Ндиайе — 8,5/10.
Ндиайе захирадан майдонга тушиб, жуда яхши ўйин кўрсатди. У жамоасига руҳ бағишлади ва ПСЖ ҳимоячиларига анча қийинчилик туғдирди. Шунингдек, голли узатма амалга ошириб, ўзининг муваффақиятли ўйинини янада бойитди.
Ҳусановнинг ПСЖ билан ўйиндаги хатоларини тушунтиришди
Бир учрашувда икки позицияда ўйнаган Ҳусановга неча балл қўйилди?
Ўзбекистон Россия терма жамоаси билан ўйин шартини айтди
Легионеримиз жамоаси Чемпионлар лигасидаги ғалабага қанча олди?
Туркия Ўзбекистон футболчилари бўйича муҳим расмий қарорни эълон қилди
Ўзбекистон терма жамоаси янгича халқаро мусобақада иштирок этади