
М-1 чемпиони ҳам фаолиятини UFCда давом эттиради
- 4-май 2019, 04:56
- Мирзосолих Атаев
- 0
- Яккакурашлар
Россиялик аралаш яккакурашлар жангчиси Хадис Ибрагимов UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақида у ўз инстаграмида эълон қилди.
Айтиб ўтиш жоизки, шартнома бўйича Хадис 4 маротаба UFC турнирларида иштирок этиши даркор.
Маълумот учун, Ибрагимовнинг ММА доирасида 8 беллашувда ғалаба қозонган. Шу қатори, Хадис Ибрагимов жанговор самбо бўйича собиқ жаҳон чемпиони, М-1 промоушени ярим оғир вазн чемпиони.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ