Луис Энрике матбуот анжуманини эрта тарк етди
- 18-май, 15:49
- Улуғбек Хошимов
- 0
- Футбол
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике "Париж" билан дербида жамоасининг мағлубияти ҳақидаги ноқулай саволдан сўнг матбуот анжуманини муддатидан олдин тарк этди.
Энрикега журналист савол берди: Сиз бу мавсумда "Париж"дан икки марта мағлуб бўлдингиз, шунинг учун... У гапини тугатишга улгурмай, "қизил-кўклар"нинг устози дарҳол унинг гапини бўлди: "Яна, яна, катта раҳмат", - деди ва шундан сўнг испаниялик мутахассис матбуот анжумани ўтказилаётган залдан чиқиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионатининг 34-туридан ўрин олган уйинда ПСЖ "Париж"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.
ПСЖ мавсумни 34 ўйинда 76 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалини биринчи ўринда якунлади. "Париж" эса 44 очко билан 11-поғонадан жой олди.
Азизжон Абдувалиев
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ