Луис Энрике “Ливерпуль”га қарши жавоб учрашуви олдидан фикр билдирди
- Бугун, 20:05
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике ЧЛнинг чорак финалида "Ливерпуль"га қарши жавоб учрашуви олдида ўз фикрини билдирди.
"Биз "Энфлид"га яна ғалаба қозониш мақсади билан борамиз. Бунинг учун гол уришимиз керак. Биз биринчи ўйинда қўлга киритилган устунликни ҳимоя қилмоқчи эмасмиз. Бу нарса осон бўлмаслигини биз биламиз, аммо бу учрашувга ҳам яхши тайёргарлик кўрамиз", - деди испаниялик мутахассис.
Маълумот учун, ПСЖ ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 14 апрелдан 15 апрелга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ