"Локомотив" сербиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади
- 20-январ, 17:19
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Ёван Нишич - "Локомотив" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуоти хабар берди.
"Янги мавсумга ҳозирлик кўраётган "Локомотив" сербиялик футболчи Ёван Нишич билан шартнома имзолади. Маълумот учун, Ёван Нишич 1998-йил 3 март куни туғилган бўлиб, марказий ярим ҳимоячи амплуасида тўп тепади.
У Тошкентга келгунига қадар фаолиятининг охирги қисмини Сербия чемпионати вакили "Раднички Ниш" клубида ўтказди. Янги футболчимиз ўз вақтида Сербия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ҳам бир нечта ўйинда майдонга тушган", - дейилади хабарда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ