"Локомотив" Руминия жамоасини мағлубиятга учратди

"Локомотив" Руминия жамоасини мағлубиятга учратди

Анталияда янги мавсум учун тайёргарлик кўраётган "Локомотив" жамоаси йиғин доирасидаги бешинчи назорат ўйинини ўтказди.

Руминиянинг "АСА Таргу Муреш" жамоаси рақиблик қилган баҳсда "темирйўлчилар" 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда Темурхўжа Абдухолиқов дубл қайд этган бўлса, Сардор Мирзаев ҳам рақиб дарвозасини ишғол этди.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ