"Ливерпул"нинг бир йўла 3 футболчиси бугунги ўйинни ўтказиб юборади
- 29-феврал 2020, 18:50
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" клубининг 3 та футболчиси АПЛнинг 28-туридан ўрин олган "Уотфорд"га қарши учрашувни ўтказиб юборади.
Жордан Хендерсон, Жеймс Милнер ва Шердан Шакири жароҳатлангани туфайли бугунги баҳсда иштирок этолмайди.
Жамоа бош мураббийи Юрген Клопп ўйиндан олдинги матбуот анжуманида уччала футболчи ҳам сафга қайтиш муддати яқин эканлигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, "Уотфорд" ва "Ливерпуль" қарама-қаршилиги бугун Тошкент вақти билан соат 22:30 да бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ