"Ливерпуль" ярим ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр
- Бугун, 12:13
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Англиянинг машҳур клуби «Ливерпуль» яқин кунларда «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт бўйича расмий таклиф йўллашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манбага кўра, 23 ёшли футболчи яқинда ўз жамоасининг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этган. Амалдаги келишув 2028 йил ёзигача мўлжалланган бўлса-да, Скотт келажагини бошқа клубда кўраётгани айтилмоқда.
Инсайдерлар маълумотича, футболчи қарорини қабул қилишда асосий омиллардан бири Андони Ираола шахси бўлиши мумкин. Скотт «Борнмут»да айнан шу мутахассис қўл остида ўйнаган. Ҳозир эса Ираола «Ливерпуль» бош мураббийи сифатида фаолият юритмоқда.
Эҳтимолий трансфер қишки ойна давомида амалга ошиши мумкин. Кутилмоқдаки, битим қиймати тахминан 100 миллион евро атрофида бўлади.
Шу билан бирга, Скотт учун курашда «Ливерпуль» ягона даъвогар эмас. Нашр маълумотларига кўра, мерсисайдликларнинг асосий рақобатдоши сифатида «Челси» тилга олинмоқда.