"Ливерпуль" клуби Андони Ираола билан ҳамкорлик қилиш бўйича оғзаки келишувга эришди.
"The Athletic" хабарига кўра, испаниялик мутахассис мерсисайдликлар билан икки йиллик шартнома имзолайди. У "Борнмут"да ҳам худди шундай муддатдаги келишув асосида ишлаган эди.
Манбанинг таъкидлашича, агар барча жараёнлар режа бўйича давом этса, Ираоланинг "Ливерпуль" бош мураббийи этиб тайинлангани шу ҳафта расман эълон қилинади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ