"Ливерпуль" "Тоттенхэм" футболчисини нишонга олди
- 11-январ, 13:07
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" "Тоттенхэм" ҳимоячиси Микки Ван де Венни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "CаughtOffside" нашри маълум қилди.
Манба берилган маълумотга кўра, мерсисайдликлар 24 ёшли футболчини "Вольфсбург"даги фаолиятидан бери кузатиб келади. Жамоа раҳбарияти нидерландиялик ҳимоячининг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ажойиб ўйинларидан Виржил ван Дейкга ўринбосар деб ҳисобламоқда.
Миккининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 65 миллион еврони ташкил этади. Унинг Лондон клуби амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсум "шпорлар" сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ