“Ливерпуль” иккита рақиб танлади

“Ливерпуль” иккита рақиб танлади

Келаси мавсум учун жиддий тайёргарлик кўришни режа қилаётган “Ливерпуль” ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали август ойидаги ўртоқлик учрашувлари рақибларини ҳамда баҳслар саналарини эълон қилди.

9 август куни мерсисайдликлар Франциянинг кучли жамоаларидан бири “Монако”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув Буюк Британия маҳаллий вақт билан соат 14:30 да бошланади.

16 август куни эса ливерпулликлар Италия чемпионати кашфиётларидан ҳисобланган “Комо” жамоаси билан куч синашади. Сеск Фабрегас шогирдларига қарши учрашув маҳаллий вақт билан соат 18:00га белгиланган.

Ҳар икки учрашув ҳам Ливерпул шаҳридаги “Энфилд” стадионида бўлиб ўтади.

Ўтган мавсум якунларига кўра, “Ливерпуль” Англия Премьер-лигасида бешинчи ўринни эгаллаган.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ