“Ливерпуль” фанатлари” Сити” автобусига ҳужум қилмоқчи! Полиция ишга тушди
- 9-октябр, 07:54
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Манчестер Сити» 11 октябрь куни Англия Премьер-лигасининг 6-турида «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан рақибнинг «Энфилд» стадионида душманларга хос кутиб олинишидан хавотирда.
Бундай хавотирга ижтимоий тармоқларда тарқалаётган чақириқлар сабаб бўлган. Уларда мерсисайдлик мухлислардан учрашув бошланишидан бир неча соат олдин жамоа автобусини кутиб олишга чиқиш, байроқлар, пиротехника воситалари ва сигнал ракеталарини олиб келиш сўралган. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Манба таъкидлашича, Мерсисайд полицияси ижтимоий тармоқлардаги ушбу чақириқлардан хабардор. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар сўнгги бир ҳафта давомида тегишли ҳаракат режасини ишлаб чиққан.
«Манчестер Сити» вазиятдан хавотирда, чунки аввал ҳам «Ливерпуль» мухлислари жамоа автобусига бир неча бор ҳужум қилган. Масалан, 2018 йилда «шаҳарликлар» автобусига қилинган ҳужумдан кейин транспорт воситаси жамоани ташиш учун яроқсиз деб топилган.