"Ливерпуль" етакчиси ёзда Италияга йўл олиши мумкин
- Бугун, 18:40
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" таркибида ҳаракат қилиб келаётган бразилиялик дарвозабон Алисон Бекер фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Gazetta Dello Sport" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотга кўра, айни вақтда 33 ёшли дарвозабони "Ювентус" клуби ўз сафига қўшиб олишга уринмоқда. Алисонинг ўзи ҳам туринликлар таркибига бориб қўшилишга қарши эмас. Маълум бўлишича, Италия клуби посбон билан 3 йиллик шартнома имзолашни режалаштирмоқда.
Бекернинг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 17 миллион еврони ташкил этади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Маълумот учун, бразилиялик дарвозабон 2018 йилдан бери инглиз клуби сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида у 332 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 140 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.