"Ливерпуль" афсонаси: "Вирцга қараганимда Давид Сильвани кўргандек бўламан"
- 4-феврал, 02:24
- Abdukarim Atayev
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" клуби ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар сафида ҳаракат қилиб келаётган ярим ҳимоячи Флориан Вирцнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Вирц аста-секин ўсиб боряпти. Унинг маҳорати борлигига шубҳам йўқ. Мен Флорианга қараб, у худди Давид Сильва каби бўлиши мумкинлигини ҳис қиламан",- дея экспертнинг сўзларини келтирилди "Daily Mail" нашри.
Маълумот учун, 22 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум "қизиллар" сафида 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол киритди ва 8 та голли узатма амалга оширишга эришган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ