Лига 1. ПСЖ йирик ғалаба билан пешқадамликни сақлаб қолди

Лига 1. ПСЖ йирик ғалаба билан пешқадамликни сақлаб қолди

Франция Лига 1’нинг 27-турида ПСЖ сафарда "Ницца"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи гол 42-дақиқада Нуну Мендеш томонидан пенальтидан урилди.

Иккинчи бўлим бошида парижликлар устунликни оширди — 49-дақиқада Дезире Дуэ Мендешнинг узатмасидан сўнг ҳисобни 2:0 га етказди.

61-дақиқада мезбонлар таркибида Юссуф Ндайшими қўпол ўйин учун тўғридан-тўғри қизил карточка олди ва жамоасини камчиликда қолдирди.

Шундан сўнг ПСЖ устунликни янада мустаҳкамлади. 81-дақиқада Дро Фернандес, 85-дақиқада эса Уоррен Заир-Эмери гол уриб, йирик ғалабани расмийлаштирди.

Ушбу натижадан сўнг ПСЖ 60 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва бир ўйин кўп ўтказган "Ланс"ни 1 очкога ортда қолдирмоқда.

Лига 1
НиццаНицца
vs
Paris Saint Germain won after full-time.
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ