Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Монако"га имкониятни бой берди

Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Монако"га имкониятни бой берди

Лига 1нинг 25-туридан ўрин олган марказий учрашувда амалдаги чемпион ПСЖ ўз майдонида "Монако"ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дастлаб, 27-дақиқада Магнес Аклиуш ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Александр Головин орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо 77-дақиқада Брадли Баркола ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Ушбу голдан кўп ўтмай эса Фоларин Балогун катта саҳнага чиқиб, ўйинга нуқта қўйди — 1:3.

Шу тариқа, "Монако"нинг очколари 40 тага етди. Луис Энрике шогирдлари эса 57 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Лига 1
Пари Сен-ЖерменПари Сен-Жермен
vs
Monaco won after full-time.
МонакоМонако

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ