Лига 1. Мбаппенинг ПСЖга урган голи жамоасига 1 очкони тақдим этди
- 6-октябр 2025, 02:05
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лига 1нинг навбатдаги турида Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ сафарда "Лилль" билан куч синашиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, учрашувнинг 66-дақиқасида Нуну Мендеш жарима зарбасидан супер гол киритиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 85-дақиқада эса Килиан Мбаппенинг укаси Этан Мбаппе парижликлар дарвозасини ишғол қилган ҳолда, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига бир очкони тақдим этди.
Лига 1
vs
Игра закончилась вничью.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ