
Лига 1. "Ланс"нинг "Лорьян"га қарши қайдномаси маълум
- 4-ноябр 2023, 16:08
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Бугун Франция чемпионатининг 11-тур ўйинлари давом эттирилади.
Легионеримиз Абдуқодир Ҳусанов шарафини ҳимоя қилаётган "Ланс" сафарда "Лорьян" билан куч синашади. Мазкур баҳс учун меҳмонларнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди. Ҳусанов таркибда бор ва жамоасига ёрдам беришга тайёр.
Учрашув бугун Тошкент вақти билан 21:00да старт олади.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ