Лига 1. Дембеле дубль қайд этган баҳсда ПСЖ йирик ҳисобда "Лилль"ни таслим этди
- 17-январ, 03:01
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Лига 1нинг 18-туридан ўрин олган беллашувда Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖ ўз майдонида "Лилль"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Франциялик ҳужумчи ва "Олтин тўп" соҳиби ҳисобланган Усмон Дембеле 13 ва 64-дақиқаларда гол уриб, дублни расмийлаштирди. 90+3-дақиқада эса Брадли Баркола жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Маълумот ўрнида, ПСЖ ушбу учрашувдаги ғалабаси орқали очколар сонини 42 тага етказиб олиб, "Ланс"ни (40) қувиб ўтди. Шунингдек, Ҳусановнинг собиқ жамоаси бу турдаги ўз ўйинини энди ўтказади.
Лига 1
vs
Paris Saint Germain won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ