Лига 1. Барколянинг голи ПСЖга навбатдаги 3 очкони тақдим этди

Лига 1. Барколянинг голи ПСЖга навбатдаги 3 очкони тақдим этди

Лига 1нинг 24-туридан ўрин олган учрашувда "Гавр" уйда ПСЖга 0:1 ҳисобида енгилди. 

37-дақиқада Париж жамоаси вингери Брэдли Барколя ҳисобни очди. 79-дақиқада Дезире Дуэ пенальтини голга айлантира олмади

Шу натижадан сўнг ПСЖ 57 очко билан жадвалда етакчиликни сақлаб қолди – "Ланс"да 53 очко ва бир ўйин қолган.

SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ