Лига 1. ПСЖ ўз майдонида "Лион"га мағлуб бўлди
- 20-апрел, 02:09
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Лига 1нинг 30-туридан ўрин олган учрашувда ПСЖ ўз уйида "Лион"га 1:2 ҳисобида ютқазди.
Учрашувда ҳисоб 6-дақиқадаёқ Эндрик томонидан очилди. 18-дақиқада эса Морейра меҳмонларнинг устунлигини иккитага етказди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган дақиқаларда Хвича Кварацхелия ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа, Паулу Фонсека шогирдлари очколари сонини 54 тага етказиб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Парижликлар эса 63 очко билан пешқадам бўлиб қолмоқда.
Лига 1
vs
Olympique Lyonnais won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ