
Легионерларимиз. "Қайрат" "Ордабаси"ни мағлуб этиб етакчига айланиб олди
- 2-ноябр 2024, 18:04
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Қозоғистон чемпионати 23-тури доирасидаги "Қайрат" - "Ордабаси" баҳси якунланди. Учрашув 2:1 ҳисобида алматаликлар ҳисобига ҳал бўлди.
Мезбонлар сафида ҳаракат қилаётган легионеримиз Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий таркибда майдонг тушди ва 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан ташқари ғалаба голига ҳам ассист берди. Шимкент клуби шарафини ҳимоя қилувчи легионеримиз Шаҳбоз Умаров 56-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, Жасурбек Яхшибоев қайдномага киритилмади.
Шу тариқа, "Қайрат" турнир жадвалида етакчига айланиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ