Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов ва яна бир қатор легионерларимиз ўйнайди

Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов ва яна бир қатор легионерларимиз ўйнайди

Бугун ҳам бир қатор ўзбекистонлик футболчилар ўз клублари билан чемпионат ўйинларини ўтказади.

Туркия Суперлигаси 31-турида "Сивасспор" меҳмонда "Касимпаса" билан беллашади. Азиз Турғунбоев асосий таркибда бошлаши кутилаётган баҳс 15:30да старт олади.  

Шерзод Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" РПЛнинг 24-турида "Спартак"ни қабул қилади. Беллашув 16:30да старт олади.

Умарали Раҳмоналиев ва "Сабах" Озарбайжон чемпионати 31-тури доирасида "Сабали"ни меҳмон қилади. Учрашув эса 18:30да старт олади.

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигаси 33-турида "Эвертон" билан рўбару келади. Баҳс эса 19:00да старт олади. 

Италия А Серияси 33-турида Элдор Шомуродовнинг "Рома"си "Верон" билан ўйнайди. Бу баҳс 23:45да старт олиши режалаштирилган.
 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ