Леау яна бир неча ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Леау яна бир неча ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

"Милан" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Рафаэль Леау жароҳати сабаб, яна бир учрашувда жамоага ёрдам бера олмайди.

У кубок доирасидан ўрин олган "Бари"га қарши ўйинда (2:0) гол урганидан сўнг 17-дақиқада оёғининг мушагидаги муаммолар сабаб майдонни тарк этган эди.

Шу сабабли, футболчи А Сериянинг 1-турида "Кремонезе"га қарши баҳсни (1:2) ҳам ўтказиб юборди. Энди эса у 29 август куни бўлиб ўтадиган "Лечче"га қарши сафар ўйини учун ҳам рўйхатдан чиқарилган.

Маълумотларга кўра, Леау миллий жамоалар ўйинлари сабабли бериладиган танаффусдан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда. У А Сериянинг 3-турида, 14 сентябрь куни "Болонья"га қарши ўйинга тайёр бўлиши мумкин.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ