
"Лацио" дунёнинг энг машҳур фашистларидан бирининг эвараси билан шартнома имзолади
- 24-март 2021, 09:38
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Италиялик фашистлар етакчиси Бенито Муссолинининг эвараси Романо Флориани Муссолини "Лацио" билан шартнома имзолади.
Клуб расмий сайтининг маълум қилишича, 18 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси римликлар билан 3 йиллик шартномага имзо чекган.
“Биринчи профессионал шартномамни “Лацио” билан тузганимдан хурсандман. Яқин 3 йилни ушбу клуб либосида ўтказишдан бахтиёрман”, - деди Романо.
“Лацио” 28 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ