“Лацио” бешта эркин агентга қизиқяпти, учтаси чемпион “Интер”да ўйнаган
- 8-сентябр, 11:05
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Лацио” клуби раҳбарияти трансфер ойнаси ёпилганидан кейин таркибни кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Calciomercato.com хабар беришича, римликлар Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳимоячиси Давид Алаба, шунингдек, яна тўрт нафар эркин агентни кузатиб бормоқда. Улардан уч нафари аввал “Интер”да ўйнаган.
Манба маълумотларига кўра, “Лацио” ҳимоячи Алессио Романьолини Қатарнинг “Ас-Садд” клубига сотганидан кейин ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда. Алабадан ташқари, номзодлар орасида “Интер”нинг собиқ ҳимоячиси Франческо Ачерби ҳамда аввал Берлиннинг “Унион” клубида ўйнаган португалиялик ҳимоячи Диогу Лейте бор.
Шунингдек, римликлар “Интер”нинг яна икки собиқ футболчиси – Марцело Брозович ва Мауро Икардига ҳам қизиқиш билдирмоқда. Хорват футболчиси ёзда “Ан-Наср”ни тарк этди ва ярим ҳимоячиларнинг жароҳатлари туфайли юзага келган “Лацио” марказий ярим ҳимоясидаги муаммони ҳал қилишга ёрдам бериши мумкин. Икардига эса, хабарларга кўра, Испаниянинг “Эльче” клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.