Лапорта: "Реал" ҳамма нарсани "портлатяпти", уларга ҳес нарса ёқмайди
- 18-октябр, 11:40
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» клуби ва Ла Лига атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. Маълумки, мадридликлар яқинда Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас истефосини талаб қилган эди.
«Ҳозирги барча эътиборимиз «Бетис»га қарши ўйинга қаратилган – улар жуда кучли жамоа. «Эл класико» ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Лекин бир нарсани айтиб ўтиш керак: Ла Лигага Хавьер Тебас раҳбарлик қилаётгани – биз учун омад. У бундай муаммоларни ҳал қилиш учун етарли тажрибага эга. У вазиятни соғлом баҳолай олади, бу эса Ла Лигага қарши «Реал» томонидан бўлаётган ҳужумларга жавоб қайтариш имконини беради.
Кўриниб турибдики, улар ҳаммасини портлатиб юборишни исташяпти – Ла Лигани йўқ қилишни, Техник ҳакамлар қўмитасини йўқ қилишни хоҳлашяпти. Федерация ҳам уларга маъқул эмас… умуман ҳеч нарсадан қониқмайдиган ҳолатга келиб қолишган», – дейди Лапорта.
Унинг таъкидлашича, Ла Лига президенти вазиятни яхши тушунади ва бундай «жанғлар»да орттирган тажрибасига таянади. «У шундай ҳужумларга муносиб жавоб бера олади – Ла Лига таркибидаги клуб томонидан бундай ҳаракатлар умуман ўринли эмас. Улар лигада қилинаётган ҳар бир ишни доимий танқид қилиш позициясини эгаллаб олган», – дея Лапорта сўзларини Mundo Deportivo келтиради.
«Барселона» ва «Реал» ўртасидаги Ла Лига доирасидаги тўқнашув якшанба, 25 октябрь куни бўлиб ўтади.