Лапорта: «Бу мавсумдаги мақсадимиз — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш»

Лапорта: «Бу мавсумдаги мақсадимиз — Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш»

  • 20-октябр, 01:12
  • 0
  • Футбол

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг жорий мавсумдаги муваффақиятли ўйини ҳақида фикр билдирди. Каталонияликлар Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида кетма-кет 11 та ғалабага эришди.

20 октябрь, сешанба куни «кўк-анорранглилар» Чемпионлар лигаси доирасида сафарда «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.

«Барселона» кўп меҳнат қилаётгани, масъулият ва интизом билан иш олиб бораётгани учун устунликка эришмоқда. Мақсадимиз — Испания футболидаги устунлигимизни давом эттириш. Шунингдек, Европа футболида ҳам етакчилик қилишни истаймиз. Бу йил олдимизга Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйганмиз. Сўнгги йилларда биздан узоқлашиб келаётган ушбу совринни қўлга киритишни хоҳлаймиз», — дея Лапортанинг сўзларини The Touchline нашри келтирди.

Испания чемпионатида «Барселона» 9 та турдан кейин 27 очко жамғариб, пешқадамлик қилмоқда. 25 октябрь, якшанба куни каталонияликлар ўз майдонида Мадриднинг «Реал» клубини қабул қилади. Мадридликлар Ла Лигада рақибидан 6 очко ортда қолмоқда.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ