Ла Лига. “Севилья” ўз мухлислари қаршисида “Атлетико Мадрид”ни енгди
- 12-апрел, 02:05
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 31-туридан ўрин олган марказий баҳсда “Севилья” ўз майдонида “Атлетико Мадрид”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 10-дақиқада Акор Адамс ҳисобни очган бўлса, 35-дақиқада Хавьер Боняр орадаги фарқни йўққа чиқарди. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда мезбонлар футболчиси Неманя Гудель гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. “Матрасчилар” қолган вақт давомида мувозанатни тиклай олмади.
Шу тариқа, андалусияликларнинг очколари сони 34 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.
Ла Лига
vs
Sevilla won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ