Ла Лига. "Реал" йилни ишончли ҳисобдаги ғалаба билан якунлади. Мбаппе эса Роналдунинг рекордини такрорлади
- 21-декабр 2025, 03:00
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 17-турида Хаби Алонсо бошчилигидаги "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни 2:0 ҳисобида енгди ва "Барса" билан фарқни 1 тагача қисқартирди.
Учрашувнинг 38-дақиқасида Жуд Беллингем Родриго узатган тўпни боши билан зарба йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 86-дақиқада эса Килиан Мбаппе 11 метрлик жарима зарбасидан гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Маълумот ўрнида, "қироллик клуби" бу ғалабаси орқали очколар сонини 42 тага етказиб олиб, "Барса" билан фарқни 1 тагача қисқартирди.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ