Ла Лига. "Реал" сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
- 22-декабр 2023, 03:26
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган "Алавес" - "Реал" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 90+2 дақиқада Васкес томонидан урилди. Шунингдек, 54-дақиқада Начо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Шу тариқа, мадридликлар 45 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди.
{game}4205520{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ