Ла Лига. "Реал Мадрид" сафарда "Валенсия"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
- 9-феврал, 03:10
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 23-туридан ўрин олган баҳсда "Валенсия" ўз уйида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якунланди.
Ҳисоб 65-дақиқада очилди. Алваро Каррерас аниқ зарба билан жамоасини олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда эса Килиан Мбаппе рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, мадридликлар очколарини 57 тага етказиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Ла Лига
vs
Real Madrid won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ