Ла Лиганинг 26-туридан ўрин олган баҳсда "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Учрашувдаги ягона голни 39-дақиқада Сатриано киритди. Футболчи жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, Тибо Куртуани ожиз қолдирди.
Шу тариқа, Хосе Бордалас шогирдларининг очколари сони 32 тага етди ва улар турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. Мадридликлар учун эса бу мағлубият қимматга тушди. Жамоа пешқадам "Барселона"дан 4 очко кам жамғариб, 2-ўринда бормоқда