Ла Лига. Гонсало Гарсиянинг бенефисига айланган учрашувда “Реал Мадрид” “Бетис”ни тор-мор этди

Ла Лига. Гонсало Гарсиянинг бенефисига айланган учрашувда “Реал Мадрид” “Бетис”ни тор-мор этди

  • 4-январ, 22:13
  • 0
  • Футбол

Ла Лиганинг 18-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс якунига етди.

Мадриднинг “Реал” клуби ўз уйида “Бетис”ни қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Дастлаб, 20-дақиқада мадридликлар форварди Гонсало Гарсия боши билан гол уриб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида Гарсия яна гол уриб орадаги фарқни иккитага оширди. Орадан 6 дақиқа ўтиб Рауль Асенсио боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. 66-дақиқада “Бетис” футболчиси Эрнанидес орадаги фарқни биттага қисқартирган бўлса, 82-дақиқада Гарсия хет-трикни расмийлаштириб, орадаги фарқни яна 3 тага оширди. 90+4 дақиқада эса Фран Гарсия гол уриб ўйинга якуний нуқтани қўйди.4:1. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва “қироллик клуби” ўз ҳисобига 3 очко ёздириб қўйди.

Ушбу ғалабадан сўнг “қаймоқранглилар” 45 очко билан 2-поғонани банд этди.

Ла Лига
Реал МадридРеал Мадрид
vs
Real Madrid won after full-time.
Реал БетисРеал Бетис

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ