Ла Лига. Голларга бой кечган учрашувда "Атлетик" "Севилья"ни таслим этди
- 18-август 2025, 00:30
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Испания Ла Лигасининг 1-турида "Атлетик Бильбао" "Севилья"ни ўз уйида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Беллашувнинг 36-дақиқасида Нико Уильямс 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бўлим якунланаётган пайтда эса Мароан Саннади жамоасининг иккинчи голини киритди.
Иккинчи бўлимни ҳужум билан бошлаган "Севилья" 60-дақиқада ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи - Доди Лукебакио. Голдан илҳомланган жамоа орадан 12 дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди ҳам. Бироқ, 81-дақиқада бильбаоликлар ўйинчиси Роберт Наварро гол уриб, жамоасининг илк турда ғалаба қозонишини таъминлади.
Ла Лига
vs
Athletic Club won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ