Ла Лига. “Бетис” “Эльче”ни таслим этиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди
- 13-май, 02:23
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 36-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
“Реал Бетис” ўз уйида “Элче”ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Дастлаб, 9-дақиқада Кучо Эрнандес ҳисобни очган бўлса, 41-дақиқада Эктор Форт орасидаги фарқни йўққа чиқарди. Шундан сўнг катта саҳнага Пабло Форналс чиқди. Футболчи 68-дақиқада гол уриб, мезбонларнинг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, “Бетис”нинг очколари сони 57 тага етди ва Мануэль Пеллегрини шогирдлари чемпионат якунланишига 2 тур қолганда Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди.
Ла Лига
vs
Real Betis won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ