Ла Лига. "Барселона" Каталония дербисида ғалаба қозониб, пешқадамликни мустаҳкамлади
- 11-апрел, 23:31
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Ла Лиганинг 31-турида Каталония дербиси бўлиб ўтди.
Унда "Барселона" ўз уйида "Эспаньол"ни қабул қилиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 9-дақиқадаёқ Ферран Торрес ҳисобни очган бўлса, айнан унинг ўзи 25-дақиқада орадаги фарқни иккитага оширди. Меҳмонлар футболчиси Лосано 56-дақиқада ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Асосий вақт якунланиш арафасида эса Ламин Ямал ва Рэшфорд ўз номини таблога ёздириб, ҳисобни йириклаштирди — 4:1.
Шу тариқа, Ханси Флик шогирдларининг очколари сони 79 тага етди ва улар иккинчи ўриндаги "Реал Мадрид"дан 9 очкога илгарилаб кетди.
Ла Лига
vs
FC Barcelona won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ